Оббо, энди нима қиламиз?!

Оббо, энди нима қиламиз?!

АҚШнинг хусусий аэрокосмик компанияси Sierra Space махсус орбитал капсулалар ёрдамида 90 дақиқа ичида Ернинг исталган нуқтасига муҳим юкларни етказиб бериш имконини берувчи Ghost тизими концепциясини ишлаб чиқмоқда.
Компания вице-президенти Эрик Далернинг сўзларига кўра, Ghost лойиҳаси 250 дан 750 килограммгача юкларни сиғдира оладиган юк сунъий йўлдошларини яратишни назарда тутади.
Sierra Space орбитал етказиб бериш тизимининг ишга тушиш санасига ойдинлик киритилмаган, аммо бу жорий ўн йилликнинг охиригача содир бўлиши мумкин.
Ана шундай гаплар…
Бизда эса бир вазирлик масъули чиқадида: “ўзбеклар дрон ишлатиш маданиятига эга эмас, шунинг учун дронларга рухсат йўқ”, дейди.
Ғарбликлар космосга чиқиб, Ойдан Марсга, Марсга Сатурнга қатнаб юришганида, биз ҳалиям “бунга рухсат бор, бунга йўқ”, деб юрсак керак а?.. Лекин бошқа томондан қараганда, ҳамма космосга чиқиб кетса, биз ўзимиз Ерда маза қилиб яшаймизда…
Сарвар Раҳимов.
Дўстларингизга ҳам юборинг: