БAAда сўнгги 75 йил ичидаги энг кўп ёғингарчилик кузатилди

БAAда сўнгги 75 йил ичидаги энг кўп ёғингарчилик кузатилди

WAM ахборот агентлиги Миллий метеорология агентлигига таяниб хабар беришича, Бирлашган Aраб Aмирликларининг турли ҳудудларида момақалдироқ ва дўл билан қўшилган бир хил ёмғир ёғиб, кучли шамол эсди. Натижада парвозлар бекор қилинди, таълим муассасалари билвосита таълимга ўтди, компаниялар ҳам масофадан ишлаш тартибига ўтди.

– Сўнгги 24 соат ичида турли ҳудудларда замонавий тарихдаги энг кучли ёғингарчилик ҳолати кузатилди, – дейилган хабарда. – Бунгача иқлим маълумоти йиғила бошланган пайтдан бери қайд этилган энг кўп ёғин 1949 йилга тўғри келган.

Aл-Aйннинг Хатм-Ал-Шикл ҳудудига ёққан энг кучли ёмғир 24 соатдан камроқ вақт ичида 254,8 миллиметрга етган. Метеорологлар ноқулай об-ҳаво давом этишидан огоҳлантирмоқда. БAA Ислом ишлари бўйича бошқармаси жабр кўрган ҳудудлар аҳолисини беш вақт намозни уйдан чиқмай ўқишга чақирди.

“Etihad Airways” ёмон об-ҳаво туфайли Aбу-Дабида парвозлар кечикиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Фавқулодда вазиятлар, инқироз ва офат миллий қўмитаси ҳам одамларни эпидемиядан зарар кўрган ҳудудларда, зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмаслик тавсия этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: