«Шерали Жўраев қўшиқларининг қоровулиман!..» (видео)

«Шерали Жўраев қўшиқларининг қоровулиман!..» (видео)

«Хизмат кўрсатган, халқ артистлари ўзларинг ижод қилинглар!..» Тўппа-тўғри. Ахир отанинг мулкини қўриқлаш керак… Лекин шу осон бўлмайдими, дейман-да. Сабаби, бутун республикада қанча тўйхона, куйхона бор. Буларнинг ҳаммасига бориш керак. Ёки ишончли одам қўйиш керак. Уларни бари қўлларига «милтиқ»ларини олишиб, Шерали Жўраевнинг қўшиғини айтган отарчи, хонанданинг пешоналаридан отиш керак. Ёки қўлларини орқаларига қайириб, тўйхонадан, куйхонадан судраб чиқиб, машинага босиб, керакли жойга олиб бориб, суд қилиш керак. Ана шунда адолат қарор топади. Биров ҳадди сиғиб, Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айта олмайди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: