Ўйин 2:0 ҳисобида якунланди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/izobrajenie_2024-04-17_224714908.jpg)
Аввал хабар берганимиздек, футбол бўйича Осиё кубогида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз иштирокини бошлаган эди.
Бу сафарги рақиби Малайзия терма жамоаси бўлди.
Ўйиннинг 1-бўлимида Жасур Жалолиддинов пенальтидан ҳисобни очди. Улуғбек Ҳошимов 83-дақиқада гол билан ҳисобни яна биттага орттирди. Ҳисоб 2:0 бўлди.
Шу тариқа футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё кубогида Малайзия билан бўлган учрашувда ғалаба қозонди.