Қидирувдаги дарахт киллерлари топилди (видео)

Қидирувдаги дарахт киллерлари топилди (видео)

Шу йилнинг 15 апрель куни юзларига ниқоб таққан  номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилган эди.

Прокуратура органлари томонидан текшириш ўтказилиб, ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланибди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш қилишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

@r_kusherbayev

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.