ЕЧЛ. Кеча Манчестерда драма содир бўлди. «Қироллик клуби» «шаҳарликлар»ни аламли енгди (ўйин таҳлили ва видеошарҳи)

ЕЧЛ. Кеча Манчестерда драма содир бўлди. «Қироллик клуби» «шаҳарликлар»ни аламли енгди (ўйин таҳлили ва видеошарҳи)

Реал” сафарда “Манчестер Сити” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 12-дақиқасида мадридликлар футболчиси Родриго ҳисобни очди. Шундан сўнг тўп назорати секин-аста “шаҳарликлар”га ўтди. Тайм охирига қадар бир неча ҳужумлар бўлса-да, ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни эса Пеп Гвардиола шогирдлари яна штурм билан бошлади. Бироқ, Мадрид клуби ҳимояни мустаҳкам ушлади. Лекин 76-дақиқада “Сити” барибир Лунин дарвозасига йўл топди. Докунинг узатмасидан сўнг Кевин де Брюйне тўпни ўзига мослаб, дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилишига тўғри келди. Қўшимча бўлимларда ҳам “Манчестер Сити” доминантлик қилган бўлса ҳам, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса “Реал Мадрид” ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдирди:

«Ғалабани хоҳлагандим, лекин «Реал»ни табриклайман. Қўлимиздан келганини қилдик ва ҳар томонлама ажойиб ўйнадик. Афсуски, ғалаба қозона олмадик — шундай. Футболда асосийси — голлар ва рақиб пеналтиларни биздан бироз яхшироқ тепди. Улар яримфиналга чиқишди, биз эриша олмадик. Ҳаммасини деталлар ҳал қилди.  Баъзида пеналтиларда ғалаба қозонасиз, баъзида эса йўқ», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Футбол ўйнаш ҳамда ўйинларни ютиш икки хил мавзу ва бу учун икки хил жиҳатлар талаб этилади. Иккинчиси бу кўпроқ характер ва руҳият масаласи. Шу сабабли яхши ўйнаб ҳам ютқазиш мумкин. Манчестер Сити ҳаттоки кечаги натижадан кейин ҳам дунёнинг энг қудратли жамоаси эканлигини кўрсатди. Анчелотти Реали устидан бу қадар доминантлик қилиш жуда қийин вазифа. Бироқ бу ҳам ғалаба учун етарли бўлмади.

Атайин мураббийлар интервьюсини жойлайман кўпинча, улар буни тушунтириб беришар деб. Карло ҳаракат қилди. Буни яшаш учун кураш деб атади. Гвардиола эса тушунтириб бера олмади, чунки у аниқ фанлар профессори, ғалабага илмий ёндашади, режасини ўта синчковлик билан ишлаб чиқади. Бу режа ва формулалар ишлаб туриб натижа бўлмагач, буни қабул қилиши қийинроқ.

Нима бўлганда ҳам биз икки катта жамоа, катта шахслар ва катта мураббийлар тўқнашувидан завқ олдик. Бундай баҳслардан кейин маҳаллий лигаларга ҳам қайтиш осон бўлмаса керак. Реал Мадрид 120 дақиқалик жангдан кейин қисқа фурсатда Класикога тайёргарлик кўриши керак. Манчестер Ситини АПЛда “қоқилсанг ейман” деб турган рақобатчилари кутиб турибди. Кураш давом этади, футбол давом этади.  — деб ёзади Даврон Файзиев ўз телеграм саҳифасида.

 

 

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: