АҚШда Украина ҳақида кутилмаган баёнот берилди

АҚШда Украина ҳақида кутилмаган баёнот берилди

Америка халқи Украинадаги можаронинг тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

«Америкаликлар Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатилишини талаб қилмоқдалар», — деди у.

Грин, шунингдек, ушбу можарода аскарларнинг ўлимини тўхтатиш учун Украинани молиялаштиришни тўхтатишга чақирди.

Бундан ташқари, у АҚШ ҳукумати ўз чегараларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиши кераклигини қўшимча қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: