II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан пул берилади

II жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан пул берилади

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 16 апрелда «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги ПФ-65-сонли фармонни имзолади. Бунда барча харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили уруш қатнашчиларига 18 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилган эди

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: