«Райҳон, неча пул топасиз?!» (видео)
Ўлиб қолгудай билгим келаяпди. Ёниб кетаяпман. Агар билсам бир икки сўм сўрармидим? Ёки бошқа бир нима илтимос қилармидим?!
Бировни, айниқса қизларни, аёл хонандаларни чўнтагида қанча пули борлигини билиш ёмон қизиқда. Қара, сочини бўятибди. Демак, унга камида икки юз доллар сарфлаган. Тишлари ҳаддан зиёд оқ экан, бундан чиқди, бунгаям ўлдим, деганда юз доллар сарфлаган, яна киприги, қоши, кўзи, лабларидаги бўёқлар, оёқ кийими, устидаги либоси… Кўпайиб кетдими? Сени нима ишинг бор, демоқчимсиз. Тўғри айтдингиз, лекин барибир қизиқда. Билиб олсам бир гўрларга борганда гапириб юраман. «Во-ой, у, анави Райхончи, битта тўйга икки мингдан камига бирровга бормасакан. Бир кунда ўнта тўйхонани айланиб чиқаркан. Во-ой, у!»