НАТО бош котиби баёнот берди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари ва Украина президенти иштирокида ўтказилган йиғилишдан сўнг баёнот берди
Столтенбергнинг баёнотидан асосий иқтибослар:
️Иттифоқчилар ўзларининг қурол омборларига яхшироқ разм солишлари ва у ердан снарядларни чиқаришлари керак;
️НАТО Украинанинг Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарбаларини қонуний деб ҳисоблайди;
️НАТО давлатлари таваккал қилиб бўлса-да, ўз мудофааси учун зарур бўлган қуролларни ҳам Киевга юборишлари керак;
️Чехия бизни Украина учун ярим миллион снаряд сотиб олгани ҳақида хабардор қилди;
️НАТО давлатлари Украинага можаро иштирокчиси бўлмасдан туриб уни ҳимоя қилиш учун ёрдам беришга ҳақли;
️Алянс ҳозирда иттифоқчиларнинг бирортасига қарши турли даражадаги ҳарбий таҳдидлар йўқлигини кўрмоқда. НАТОнинг муҳим тўхтатувчи жиҳати шундаки, алянснинг бир аъзосига қилинган ҳужум унинг барча аъзоларига ҳужум деб ҳисобланади;
️НАТО мудофаа вазирлари Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга келишиб олдилар. Етказиб бериладиган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг турлари ва сони яқин орада эълон қилинади;
️Patriot ҳаво мудофаа тизимидан ташқари, иттифоқчиларда Украинага бериши мумкин бўлган бошқа қуроллар, жумладан, Франциянинг SAMP/Т тизими ҳам мавжуд;
️Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятига эга бўлмаган давлатлар уларни сотиб олиш учун молиявий ёрдам ажратишни ваъда қилишди.