Тожикистонда сеҳргарлар, фолбинлар ва табиблар жазоланади

Тожикистонда сеҳргарлар, фолбинлар ва табиблар жазоланади

Тожикистонда ўзини сеҳргар ва табиб деб атаганларнинг жазоси кучайтирилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Тожикистон Республикаси қонунчилигига жодугарлик, фолбинлик, тумор ва жодугарлар сотиш орқали тирикчилик қилаётган фирибгарларга нисбатан жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилди.

Энди улар олти ойгача мажбурий меҳнатга юборилади. Бунинг учун мамлакатда ягона реестр яратилиб, унга ушбу турдаги фирибгарликларга алоқадор шахсларнинг маълумотлари киритилади.

Илгари Тожикистонда жодугарлик ва фол очиш билан шуғулланганлар фақат жарима билан жазоланарди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: