Сурия шарқида нефт қувури ёниб кетди

Сурия шарқида нефт қувури ёниб кетди

Ҳомс вилоятидаги нефт қувурида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ёнғин Фурклус шаҳри шарқида жойлашган нефт қувурида бошланган. Воқеа жойида ўт ўчириш бригадалари ишламоқда.

Ўз навбатида, Sham FM радиоси ёнғин содир бўлган жойда фавқулодда хизматлар эркакнинг жасади, унинг ёнидан кесувчи асбоблар топилганини хабар қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: