“Победа” Самарқанд аэропорти билан ҳамкорликда йил давомида 106 мингдан ортиқ йўловчини ташди

“Победа” Самарқанд аэропорти билан ҳамкорликда йил давомида 106 мингдан ортиқ йўловчини ташди

“Победа” “Самарқанд” аэропорти билан ҳамкорликда йил давомида 584 та рейсни амалга ошириб, 106 мингдан ортиқ йўловчини ташди.

Россиянинг лоукостер авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага тўғридан-тўғри рейсларни очди.

“Ушбу муҳим қадам икки тарихий шаҳар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлади ва йўловчиларга саёҳат, бизнес ва маданий алмашинув учун янги имкониятлар яратди”, — дейилади аеропорт матбуот хизмати хабарида.

“Победа” 4 майдан бошлаб парвозлар частотасини ҳафтасига 9 мартадан 10 мартагача оширади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: