Зурабишвили АҚШ қарорини қўллаб-қувватлади

Зурабишвили АҚШ қарорини қўллаб-қувватлади

Грузия президенти Саломе Зурабишвили АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Украинага ёрдам ажратиш ҳақидаги қарорига жавоб қайтарди.

“АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг ёрдам пакети билан Украинани икки партия қўллаб-қувватлаши муҳим воқеадир. Украина ҳар биримиз учун курашмоқда ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимизга лойиқдир. Украинага шон-шарафлар!» – деб ёзди Зурабишвили Х ижтимоий тармоғида.

20 апрель куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллади. Қонун лойиҳаси учун 311 конгрессмен овоз берди (210 нафар демократ, 101 нафар республикачи), 112 нафари қарши чиқди (барча республикачилар). Украинага ёрдам пакетининг қабул қилиниши конгрессменлар томонидан гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: