Қурилиш ишларининг 19,9 фоизи норасмий сектор ҳиссасига тўғри келди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида норасмий сектор томонидан 38,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ўсган.
📊Қурилиш ишлари ҳажмининг корхоналар турлари бўйича тақсимоти:
кичик корхона ва микрофирмалар — 105,7 трлн сўм (55,0 фоиз);
йирик қурилиш ташкилотлари — 48,1 трлн сўм (25,1 фоиз);
норасмий сектор — 38,2 трлн сўм (19,9 фоиз).
