Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эьлон қилинди

Икки вилоятда қор кўчиш хавфи эьлон қилинди

Жорий йилнинг 23-30 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

 

Қор кўчиш хавфи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, жумладан:

 

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

 

Наманган вилояти: Поп туманида эълон қилинди.

 

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: