Алимент?! Мана тўлайман!!!
Шундай, деб у қочишга тушди. Ортидан МИБчилар қувишга тушишди. Кўчани олди томонида, одамлар келишаётганди. МИБчилар бақиришди.
— Ушланглар, алиментини тўламасдан қочаяпди.
Одамлар қулочларини ёзишди. «Хотинимда қолган болаларимга сариқ чақа ҳам бермайман», деган ота, шартта тўхтади. Қараса, рўпарасидаги уйнинг девори пастқам.
— Мана ушлайсизлар! — деб ҳалигидай бармоқларини орасидан «калла» бармоғини чиқариб кўрсатди, у. Ва югуриб бордида, девордан бир сакраб ўтиб кетди. Шу заҳоти кўзи қўлбола қудуққа тушди. «Омадим, келди», деди у ва бирдан ўзини шу қудуққа ташлади. Бироқ унақа эмас экан. Қуваётганлардан бири кўриб қолган экан.
Қўлга тушди. Эндиям у алимент тўламай кўрсинчи.
Воқеа Фарғона выилоятида рўй берди!..