Даҳшатли йўл. Гадоликдан миллиардерликкача

Даҳшатли йўл. Гадоликдан миллиардерликкача

20 ёшида олийгоҳга қабул қилинмади.

25 ёшида онаси вафот этди.

26 ёшида бир фарзандидан айрилди.

27 ёшида хулқи ёмон бир кишига турмушга чиқди. Эри унинг пулини, жисмини, ҳис-туйғуларини топтади.

28 ёшида кўп қийинчиликлар ва руҳий азоблардан сўнг эридан ажрашди.

29 ёшида ҳукумат берадиган озгина нафақа ҳисобидан кун кўриб юрди.

30 ёшида бир неча марта ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди.

31 ёшида бир неча босмахоналар босишни истамаган китобини нашр қилди.

35 ёшида тўртта китоби босилиб чиқди.

42 ёшида янги чиққан китоби нашр қилинган куни 11 миллион нусхадан кўпроқ сотилди.

У машҳур “Гарри Поттер”нинг муаллифи Жоан Роулингдир.

У китоб сотишнинг орқасидан миллиардер бўлган тарихдаги биринчи ёзувчидир. Аммо у ҳеч қачон мол-давлатга берилган эмас. У бутун дунёдаги хайрия ишларида ўз бойлигини ҳозиргача тинмай сарфлашда давом этмоқда. У Британияда энг кўп таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинган ва “Шараф” ордени билан тақдирланган.

Бу ҳикоядаги биз ибрат оладиган томон у аёлдаги метин ирода. Шундай экан, тушкунлик нечун?! Инсон ҳеч қачон мусибатлар олдида эгилмаслиги, синмаслиги лозим.

Дўстларингизга ҳам юборинг: