Knauf Россияни бутунлай тарк этади
Германиянинг Knauf қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиси Россия бозоридаги ишларни бутунлай тўхтатмоқда. 22 апрел, душанба куни дунёга машҳур оилавий концерн «Knauf гуруҳи ҳозирги воқеалар фонида Россияда 30 йилдан кўпроқ вақт давом этган фаолиятдан сўнг у ердаги бизнесини ташлаб кетишга қарор қилганини» тасдиқлади.
Компания баёнотида айтилишича, 4000 дан ортиқ ходимнинг иш жойини сақлаб қолиш учун бутун бизнесни, жумладан, хомашё қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотишни маҳаллий бошқарувга ўтказишга қарор қилинган. Россия расмийлари буни ҳали маъқуллаши талаб этилади.
Knauf Россиядаги бизнесини ташлаб кетишининг аниқ сабабларини очиқламади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил феврал ойида Россиянинг Украинага қуролли ҳужумидан бери барча немис компаниялари аллақачон Россияни тарк этган.