Ни-ма?! Шубҳали шартнома?! Бекор айтибсан, тушундингми?! Бекорчани айтибсан!!!

Ни-ма?! Шубҳали шартнома?! Бекор айтибсан, тушундингми?! Бекорчани айтибсан!!!

Битта сайт ўзича… Билмадим, осмонга қараб шу фикрга келганми, ё бошини бир икки-кун ювмаганидан кирлаб қолганми, ишқилиб, билмайман, иккита дуб-дуруст ташкилотнинг ўзаро шартномасини “шубҳали” деб ўтирибди.

Мана у.

“2024 йил 31 январь куни Туризм қўмитаси ва «HAMEDIA» МЧЖ ўртасида реклама хизматларини кўрсатиш тўғрисида тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 488,9 млн сўмни ташкил қилади.
Шартномага илова қилинган ҳужжатларда «HAMEDIA» МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда 155 дона пост жойлаштирилиши кўзда тутилган. Ижтимоий тармоқлардаги айнан қайси саҳифалар ёки ОАВларда постлар жойлаштирилиши кўрсатилмаган.
«HAMEDIA» МЧЖнинг ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада — унинг фаолияти «haftalik.uz» веб-сайти орқали амалга оширилиши қайд этилган. Бундай номдаги веб-сайтни глобал (Google) ва миллий қидирув тизимлари орқали топиш имкони бўлмади. Оммабоп ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу номдаги саҳифа мавжуд эмас.
«Туризм қўмитаси қарийб ярим млрд сўмлик пиар-шартномани Интернет жаҳон ахборот тармоғида мавжуд бўлмаган веб-сайт билан тузган»лиги ҳақида тахминлар пайдо бўлмоқда”.
Кўрсат. Мавжудмаслигини кўрсат. Кўрсатолмайсанми, жи-и-и-им ўтир. Хайми?.. Керак бўлса, Туризм қўмитаси унақа-бунақа иш қилмайди. Етти марта эмас, етмиш марта ўлчаб, олди-орқасига қараб, ривожланган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиб чиқиб, ундан кейин бир қарорга келади. Ҳа, ўргангандаям, энг илғор, масалан, Англия, Франция, Япония, Ж. Корея, АҚШдай давлатларнинг қилган ишларини кўриб чиқишади ҳамда улар ўшандай мақсад учун қанча пул ажратишган бўлишса, булар ҳам шунча… Йўғ-э, шунга яқинроқ пул ажратишади. Бу ерда ҳеч қанақанги “соққа-поққа” қилинмайди. Керак бўлса, мен сизга айтсам!..
Ўша фирмани тополмадингизми? Яхшилаб изламагансиз. Бошини, ўртасини, тагини кўринг. Тополмасангиз яна кўринг…
Дўстларингизга ҳам юборинг: