Бир кунда бор будидан айрилиб, қашшоқлашиб қолган машҳурлар
Жаҳонга машҳур юлдузлар бир қарашда ташвишсиз ва жозибали ҳаёт тарзини яшаб ўтаётгандек туюлади. Аммо бир вақтлар йирик гонорар олиб келган бадавлат санъаткорлар ҳам молиявий қийинчилик ва кризисни бошидан кечириши мумкин. Биз банкдаги ҳисоб рақамида авваллари миллионлаб пули бўлган, сўнг уларни бир зумда йўқотган машҳурлар ҳикояларини тўпладик.
Майкл Жексон
Поп мусиқа қироли, афсонавий Майкл Жексон ўз вақтида дунёдаги энг бадавлат санъаткор бўлган. У шахсий самолёт, ҳашаматли уйлар ва машиналар сотиб олишга қурби етар, юзлаб ёрдамчилар хизматидан фойдалана олиш имконияти бўлган. Аммо 2005 йилда Майкл Жексонни педофилияда айблашган ва Калифорнияда узоқ давом этган суд жараёнида поп-юлдуз адвокатлар ва товон пули учун миллионларни сарфлаган. 2009 йил 25 июнда Жексон тўсатдан вафот этганида, унинг қарзлари 500 миллион доллардан ошиб кетгани маълум бўлди.
Николас Кейж
“Ўғирланган”, “Аломат”, “Ғазаб”, “Крейсер” каби фильмлари билан машҳур актёр Николас Кейж 2000 йиллар бошида жуда бадавлат инсон эди. Унинг умумий бойлиги 200 миллион долларга баҳоланган. Сўнг актёр пулларни сарфлашда эътиборсизлик қила бошлади: турли машиналар сотиб олди, сохта бўлиб чиққан антиквар буюмларга катта пул тикди, бир неча марта уйланиб, ажрашди. Хайриятки, актёр оқибатда ўзига келди ва маблағларидан оқилона фойдалана бошлади. Аммо унинг бойлиги сезиларли даражада камайган эди.
Майк Тайсон
Оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон спорт карьераси давомида умумий 400 миллион доллар пул ишлаган. Боксчи товар ёрлиғига қарамай олмослар, машиналар ва уйлар ола бошлади. Ҳар куни катта миқдорда пул сарфлашга ўрганиб қолган Тайсон солиқлар, алиментлар ва бошқа молиявий мажбуриятларни унутиб қўйди. Бир куни Майк барча қарзларини бирданига тўлаши керак бўлиб, нақд пул захираларини тугатди ва фақат 2018 йилда ўз бизнесини очиш орқали молиявий қийинчиликлардан чиқа олди.
50 cent
2000 йилларнинг энг машҳур ва бадавлат рэперларидан бўлган 50 cент (асл исми Кёртис Кеймс Жексон III) бир вақтлар бир нечта бизнесини йўлга қўйган эди. Аммо очкўзлик ҳаётини барбод қилди. Ўз вақтида тўланмаган солиқ ва алиментлар 32 миллион доллардан ошиб кетди ва натижада рэпер бор пулларини сарфлаб қўйди.
Тони Брекстон
Етти карра Гремми мукофоти совриндори ўзини икки марта банкрот деб эълон қилган. Молиявий инқирозга унинг овоз ёзиш компанияси томонидан алдангани ва ўзининг ҳаддан ортиқ исрофгарчиликка йўл қўйгани сабаб бўлган.
Т-Pain
Машҳур рэпер ночорлик нималигини жуда яхши билади. Бошқа юлдузлар ўзидан ҳеч нимани аямаган бир вақтда Т-Pain яқинларидан боласи учун бургерга пул сўраган вақт ҳам бўлган. Бир вақтлар унинг молиявий аҳволи 40 000 000 долларга баҳоланганига ишониш қийин.
Ларри Кинг
Бугунги кунда жуда бадавлат юлдузнинг бир вақтлар молиявий инқироз ёқасида бўлганига ишониш қийин. Ҳамкори билан юзага келган можаро уни сўнгги пулидан ҳам айрилишига сабаб бўлган. 1978 йилда муаллифлик шоусини олиб бориш таклиф қилинганидан кейин Ларри Кингга омад кулиб боққан.