Қайд этилишича, 22 апрель соат 11:40 ларда 54 ёшли ҳайдовчи Х.И. ўзининг бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомашинасида Асака тумани “Янги сор” МФЙ ҳудудидан ўтган Асака — Андижон автомобиль йўлида бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 62 ёшли Ф.И.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.