Бухорода эр рашк сабаб хотинини 16 марта пичоқлади

Бухорода эр рашк сабаб хотинини 16 марта пичоқлади

Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр рашк сабаб хотинини 16 марта пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Аниқланишича, ҳолат 22 апрель куни соат 12:09 ларда содир бўлган. Қоракўл туман ИИБ 102 навбатчилик қисмига “Полвонлар” МФЙ Полвонлар қишлоғида яшаган, 1990 йилда туғилган аёл яшаш хонадонида санчиб-кесувчи ўткир тиғли жисмдан етказилган тан жароҳати оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Марҳума аёлнинг турмуш ўртоғи (1975 йилда туғилган) рашк сабаб жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан бир неча тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: