Эрдўған Исроил билан савдо алоқалари тугаганини эълон қилди

Эрдўған Исроил билан савдо алоқалари тугаганини эълон қилди

Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Ғазо секторидаги вазият туфайли мамлакат Исроил билан фаол савдо алоқаларига эга эмаслигини айтди, деб хабар бермоқда TRT-Haber&.

«Биз энди Исроил билан интенсив савдо алоқаларини давом эттирмаяпмиз, бу иш тугади. Бу ҳақда менинг ташқи ишлар вазирим яқинда маълум қилди», — деди Эрдўғон Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

9 апрель куни Туркия Саноат ва савдо вазирлиги Исроилга пўлат ва алюминий маҳсулотлари, электр кабеллари, бўёқлар, лаклар, реактив ёқилғиси, мойлар, айрим турдаги ўғитлар ва саноат ускуналари каби 54 тоифадаги товарлар экспортини чеклади. Чекловлар Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгунга қадар амал қилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: