Озарбайжон Украинага қурол етказиб бермайди

Озарбайжон Украинага қурол етказиб бермайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев унинг давлати Украинага қурол етказиб бермаслигини ва фақат гуманитар ёрдам етказиб бериш билан чекланишини айтди.

«Биз Украинага 30 миллион евродан ортиқ гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатдик. Ирпен шаҳрида реконструкция ишларини олиб бормоқдамиз… Бошқа ҳеч нарса. Гарчи биздан сўралса ҳам, биз Украинага қурол бермаймиз, буни аниқ айтишимиз мумкин, бермаймиз. Гуманитар ёрдам – ҳа, қурол – йўқ», — деди давлат раҳбари Озарбайжон Украинага ҳарбий ёрдам бера оладими, деган саволга жавобан.

Илҳом Алиев Украинадаги уруш қандай ва қачон тугашини билмаслигини айтди. У Озарбайжон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Президент уруш Бокунинг Москва билан стратегик муносабатларига таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: