Пентагон Киевга қурол етказиб бериш бошланганини эълон қилди

Пентагон Киевга қурол етказиб бериш бошланганини эълон қилди

“Бу Байден маъмурияти томонидан 2021 йил август ойидан бошлаб Мудофаа вазирлиги захираларидан Украинага етказиб бериладиган қуролларнинг 56-траншидир. Унинг қиймати 1 миллиард доллар бўлиб, Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари, зирҳли транспорт воситалари ва танкга қарши қуроллар каби энг долзарб эҳтиёжларини қондиради”, дейилади Пентагон баёнотида.

Пакет, хусусан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун RIM-7 ва АIM-9М ракеталари, Stinger тизими учун ракеталар, HIMARS тизими учун ўқ-дорилар, 155 мм ва 105 мм артиллерия снарядлари, Bradley зирхли техникалари, Javelin ва АТ-4 танкга қарши тизимлари, пиёдаларга қарши миналар, тунги кўриш мосламалари ва бошқа жиҳозларни ўз ичига олади.

“Ушбу пакет Украинанинг фронт чизиғини мустаҳкамлаш, шаҳарларини ҳимоя қилиш ва Россиянинг давом этаётган ҳужумларига қарши туриш қобилиятини қўллаб-қувватлашга имкон беради”, дея қўшимча қилинади баёнотда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: