Қирғизистон қоғоз экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди

Қирғизистон қоғоз экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилди

Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров қайта ишланган қоғоз ва картонни ЕОИИ божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни (экспорт қилишни) вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, қайта ишланган қоғоз ва картонни Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш)ни олти ой муддатга вақтинчалик тақиқлаш белгиланди.

Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига вақтинчалик тақиқ киритилганлиги тўғрисида Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилиш топширилди.

Ташқи ишлар вазирлигига мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасини вақтинчалик тақиқ киритилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилиш топширилди.

Давлат божхона хизмати ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига товарларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйишга қаратилган зарур чораларни кўриш топширилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: