Россияда бу йил “Абадий полк” паради ўтказилмаслиги мумкин

Россияда бу йил “Абадий полк” паради ўтказилмаслиги мумкин

Россияда жорий йилда “Абадий полк” паради ўтказилмаслиги мумкин.

“Жамоат хавфсизлигига таҳдид туфайли Россиянинг “Абадий полк” марказий штаб-квартираси 2024 йилда оммавий парад ўтказмасликка қарор қилди”, – деди Россиядаги “Абадий полк” жамоатчилик ҳаракати марказий штабининг ҳамраиси – давлат Думаси депутати Елена Цунаева.

Шунингдек, у акцияни Россиядан ташқари 60 та давлатда ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилди. Фаоллар маршни ўзлари ташкил этиш учун ариза берган, бироқ ҳозирча маъқулланмаган.

“Ҳозирча розимиз ёки рози эмасмиз, дея олмаймиз”, – деди Елена Цунаева.

Унга кўра, Ғалаба кунини нишонлаш 1 майдан бошланади. Россия шаҳарларидаги боғларда “Мемориал галереялар” очилади, мактабларда хотира йиғинлари ўтказилади, жамоат транспортида Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг портретлари осилган.

Депутат шунингдек, 9 май арафасида Россиянинг 22 та ҳудудида қидирув экспедициялари ишга туширилганини айтди.

“Умид қиламизки, қидирув тизимлари 9 майгача янги номларни аниқлайди. Биз улар ҳақида албатта гаплашамиз, уларнинг оила аъзолари ва дўстларини хурсанд қиламиз”, – дея хулоса қилди у.

Россиянинг “Абадий полк” марши 2012 йилда фуқаролар ташаббуси билан бошланган умумхалқ ҳаракатидир. “Абадий полк” паради Ғалаба байрамини нишонлашнинг бир қисмидир. 2019 йилда 10 миллиондан ортиқ одам Россиянинг юзлаб шаҳарлари кўчаларига Иккинчи жаҳон урушида қатнашган қариндошлари ва дўстларининг портретларини олиб чиқди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: