Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ҳибсга олинди

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Гарри Каспаров ҳибсга олинди

Россиянинг Сиктивкар шаҳри суди шахматчи Гарри Каспаровни «террорчилик ҳамжамиятини» ташкил этиш, «террорчилик фаолиятини» молиялаштириш ва терроризмга оммавий чақириқларда айблаб, сиртдан ҳибсга олди.

У билан бирга Россия Давлат Думаси собиқ депутати Геннадий Гудков, фаол Евгения Чирикова ва «Солидарность» ҳаракатининг собиқ ижрочи директори Иван Тютрин ҳам худди шу айбловлар билан сиртдан ҳибсга олинган. Айбловнинг сюжети ва тафсилотлари маълум эмас.

Гарри Каспаров 1985 йилда Анатолий Карповни мағлуб этиб, жаҳоннинг ўн учинчи чемпиони бўлган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаларининг 8 карра ғолиби.

2022 йил май ойида Россия Адлия вазирлиги Каспаровни «чет эл агенти» деб эълон қилди. 2024 йил март ойида «Росфинмониторинг» ташкилоти Каспаровни «террорчилар ва экстремистлар» рўйхатига киритган эди.

Гарри Каспаров Россия ва Хорватия фуқаролигига эга.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: