Арманистонда Озарбайжон билан чегарани делимитация қилишга қарши чиққан бир неча ўнлаб намойишчилар қўлга олинди

Арманистонда Озарбайжон билан чегарани делимитация қилишга қарши чиққан бир неча ўнлаб намойишчилар қўлга олинди

Арманистон полицияси чегарани делимитация қилиш ва тўрт қишлоқни Озарбайжонга ўтказишга қарши чиққан 42 кишини қўлга олди, деб хабар берди «ТАСС»га Арманистон ички ишлар вазирлиги. Тавушдаги Арманистон-Озарбайжон чегарасида делимитация доирасида 20 та чегара устунлари ўрнатилган. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати Телеграмъда маълум қилди.

Арманистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ереванда 30 киши, Тавуш вилоятида 12 киши қўлга олинган. Шу ҳафта бошида Арманистонда 30 га яқин намойишчи қўлга олинган эди. Арманистоннинг бир қанча вилоятларида улар, жумладан, халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларини тўсиб қўйишди.

9 апрель куни Арманистон ва Озарбайжоннинг давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича комиссиялари бир қанча ҳудудларда чегараларни делимитация қилиш бўйича келишиб олди. Биринчи чегара устуни 23 апрель куни ўрнатилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: