Ҳиндистоннинг Патна шаҳридаги ёнғинда камида беш киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг Бихар штати маъмурий маркази Патна шаҳридаги меҳмонхонада юз берган ёнғин оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда tass.ru ёзган.
The Times of India хабарига кўра, 15 киши жароҳат олган, улардан 7 нафари оғир аҳволда шифохонага етказилган. Ўт ўчирувчилар меҳмонхонанинг 30 нафар меҳмонини қутқариб қолишга муваффақ бўлишди.