Путин Россиядаги Ariston ва Bosch бизнесини Газпромга топширди

Путин Россиядаги Ariston ва Bosch бизнесини Газпромга топширди

Россия президенти Владимир Путин BSH Hausgerate ва Ariston шўба корхоналарининг 100 фоиз акцияларини «Газпром» тузилмаларидан бири –“Gazprom Homehold Systems”нинг вақтинча бошқарувига ўтказди.

BSH Hausgerate – маиший техниканинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси, BSH – Bosch ва Siemens учун қисқартма. Ariston ҳам дунёдаги энг машҳур маиший техника брендларидан биридир.

Аввалроқ Путин халқаро компанияларнинг Россия бизнесини Федерал мулкни бошқариш агентлигининг вақтинча бошқарувига берган эди.

Ўтган йилнинг июль ойида Путин биринчи бўлиб Danone ва Дания пиво ишлаб чиқарувчи Carlsberg компаниясининг Россиядаги бизнесини Федерал мулкни бошқариш агентлиги бошқарувига ўтказган эди. Улар Украинадаги уруш бошланганидан кейин ўз бизнесларини сота олмаган халқаро компанияларнинг Россия активларини миллийлаштиришни бошладилар.

Шу йилнинг март ойида Путин Danone активларини Федерал мулкни бошқариш агентлигига топширишни бекор қилди. ОАВ уларни Татаристондан келган компания сотиб олиши мумкинлигини хабар қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: