“TikTok” хўжайини иловани сотмоқчи эмас
“TikTok” ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи “ByteDance” компанияси иловани сотиш режаси йўқлигини таъкидлаб, ўзининг “Toutiao” янгиликлар платформасида хорижий ОАВ тарқатган хабарлар ҳақиқатдан узоқлигини маълум қилди.
Аввалроқ “Information” нашри уч манбага таяниб, илованинг АҚШдаги бўлими сотилаётганини ёзган эди.
Аввалроқ Президент Жо Байден агар “ByteDance” Америкадаги бизнесини тўққиз ой ичида сотмаса, Конгресснинг иккала палатасида қабул қилинган “TikTok”ни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси имзоланишини билдирган эди.
АҚШда бир неча йилдан буён ушбу ижтимоий тармоққа қарши кампания олиб бориляпти. Конгресс ва Оқ уй маъмурияти тақиққа расмий асос сифатида компаниянинг ХХР ҳукумати билан алоқаси борлиги эҳтимоли мавжудлигини, америкаликларнинг шахсий маълумоти хавфсизлигидан қайғураётганини кўрсатган. Иккинчи томон эса ушбу айбловларни рад этиб келмоқда.