Яна бир давлат Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Яна бир давлат Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Ямайка Фаластинни давлат сифатида тан олди. Бу ҳақда Ямайка ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

«Ямайка ҳукумати Фаластин давлатини тан олиб, БМТнинг Фаластинни тан олган 140 мамлакати қаторига қўшилишга қарор қилди.

Ямайка узоқ давом этган низога икки давлатчилик асосида барҳам бериш, Исроил хавфсизлиги кафолатланиши ҳамда фаластинликларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши тарафдори. Фаластин давлатини тан олиш орқали, Ямайка низони тинчлик йўли билан ҳал этиш борасидаги ўз позициясини янада мустаҳкамлайди», — деди Ямайка ТИВ раҳбари Камина Жонсон Смит.

Айни пайтда БМТга аъзо 193 мамлакатдан 140 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган. Дунёнинг 95 мамлакатида Фаластин элчихоналари ва доимий ваколатхоналари мавжуд.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: