Европарламент кутилмаган резолюцияни қабул қилди

Европарламент кутилмаган резолюцияни қабул қилди

Навалнийнинг ўлдирилишида Путин айбдор, Россияда ва Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган “президентлик сайлови” ноқонуний ва нодемократикдир, деган мазмундаги резолюция Европарламент томонидан қабул қилинди

Россияда президентлик сайлови Украинага қарши тажовузкор уруш фонида қўрқув ва репрессия муҳитида ўтди. Европарламент Европа Иттифоқи давлатлари ва халқаро ҳамжамиятни уларнинг натижаларини тан олмасликка чақирди.

Европарламент депутатлари Россия фуқаролик жамияти билан бирдамлик, сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ фаоллари ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашни сўрамоқда. Шунингдек, сиёсий таъқибга учраган россияликларга гуманитар визалар ва бошқа турдаги ёрдамни кўрсатишга чақирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: