Захарова Пелосининг АҚШдаги намойишчилар ҳақидаги сўзларини «америкаликларни ҳақорат» деб ҳисоблади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси собиқ спикери Нэнси Пелосининг АҚШдаги фаластинлик намойишчилар ортида Россия президенти Владимир Путин тургани ҳақидаги баёнотлари Америка фуқароларига нисбатан ҳақорат эканлигини айтди.
«Буни америкаликларни ҳақорат қилиш ва демократияга нисбатан камситувчи муносабатдан бошқа нарса сифатида баҳолаб бўлмайди», деб ёзган россиялик дипломат ўзининг Телеграм-каналида.
Аввалроқ АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери Пелоси интервьюда АҚШдаги Фаластин тарафдорлари норозилик намойишларини Россия томонидан қўллаб-қувватлашини кўришини айтганди.
Бундан ташқари, Захарова «Известия» нашрига АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Патрик Райдернинг АҚШ армияси Украина Қуролли кучларини тайёрламайди, фақат моддий-техник таъминот ва қурол-яроғ таъминотини назорат қилишда ёрдам беради, деган баёнотига изоҳ берди.
«Украинадаги Америка ҳарбийлари, бошқа нарсалар қатори, террорчилик ҳужумларини амалга оширишни мувофиқлаштиради», дейди россиялик дипломат.