1914 йилда туғилган эркак ўзининг узоқ умр кўриш сирини айтди

1914 йилда туғилган эркак ўзининг узоқ умр кўриш сирини айтди

Яқинда 110 ёшга тўлган Нью-Жерси (АҚШ)лик Винсент Дрансфилд сутни узоқ умр кўриш гарови эканини айтди.

Эркак 1914 йилда туғилган. Унинг ёшлиги Буюк Депрессия даврига тўғри келди, лекин фермада ишлагани учун яхши овқатланган ва кўп сут ичган. Эркак ўзининг узоқ умр кўришини сут билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Америкалик отахон узоқ умр кўришининг яна бир сабаби сифатида фаол ҳаёт тарзини кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон спорт билан шуғулланмаган, лекин кўп ишлаган.

Эркак 60 йилдан ортиқ вақт давомида автомеханик бўлиб ишлаган ва 80 ёшида нафақага чиққан, шунингдек, Литл-Фолснинг ёнғин бўлимида кўнгилли бўлиб 80 йил хизмат қилган. У ҳали ҳам машина ҳайдаб, ўзига қарайди, яқинлари эса ҳафтада бир марта уни йўқлаб туришади. Винсент Дрансфилднинг бир ўғли, уч набираси ва етти эвараси бор, деб хабар беради mir24.tv.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: