АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 26 апрель, жума куни Хитойга уч кунлик ташрифини якунлади
Бу ҳақда CNN хабар берди.
Блинкен ташрифининг сўнгги кунида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди ва у Пекин Қўшма Штатларни “ишончли, очиқ ва фаровон” кўришни хоҳлашини ва ўзаро келишувга умид қилишини айтди.
“Умид қиламизки, Қўшма Штатлар Хитойнинг ривожланишига ижобий нуқтаи назардан қарайди”, – дея қўшимча қилди у.