НАТОга аъзо мамлакатлар сони расман 32 тага етди
Швециянинг НАТОга ҳарбий интеграцияси расман ниҳоясига етди, дея баёнот берди қироллик Бош вазири Ульф Кристерссон.
Унинг таъкидлашича, Финляндия билан мувофиқлаштирилган ушбу жараён Шимолий Атлантика альянси тарихидаги энг тез амалга ошган иш бўлди. Шу тариқа НАТОга аъзо мамлакатлар сони расман 32 тага етди.