Шойгу эронлик ҳамкасби билан учрашди
Москва ва Теҳрон ўртасидаги юқори ва ҳарбий даражадаги алоқалар икки давлат хавфсизлигига таҳдидлар фонида кучайди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу эронлик ҳамкасби Муҳаммад Аштианий билан бўлиб ўтган учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирлиги раҳбарларининг Остонадаги йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Сўнгги пайтларда Эрон билан узоқ йиллик дўстона муносабатлар айниқса ишончли бўлиб, муваффақиятли ривожланмоқда. Алоқалар интенсивлиги ҳар томонлама ошди: ҳам олий даражада, ҳам ҳарбий идоралар раҳбарияти даражасида… Биз ўзаро манфаатли ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга тайёрлигимизни тасдиқлаймиз», — деди Россия вазири.