Ялпи ички маҳсулот тўғрисида маълумот берилди

Ялпи ички маҳсулот тўғрисида маълумот берилди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 242 701,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 % га ўсди.

Саноат тармоғининг ўсиши 6,5 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,8 ф.п.ни ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,6 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,4 ф.п.ни ташкил этди.

Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 6,8 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,4 ф.п.ни ташкил этди.

Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 6,8 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 10,2 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 10,4 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 5,1 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 3,4 ф.п.ни ташкил қилди.

Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 3,6 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,2 ф.п.ни ташкил этди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: