Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
«Ўзгидромет» 29-30 апрель ва 1 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +23…+28 даража, 30 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +26…+31 даража, 1 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +22…+27 даража; 30 апрелда кечаси +10…+15 даража, кундузи +24…+29 даража, 1 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +26…+31 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +18…+23 даража; 30 апрелда кечаси +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даража, 1 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +24…+29 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +20…+25 даража; 30 апрелда кечаси +10…+15 даража, кундузи +22…+27 даража, 1 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +18…+23 даража; 30 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +20…+25 даража, 1 майда кечаси +10…+15 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 29-30 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларда 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи 29 апрелда +7…+12 даража, 29 апрелда ва 1 майда +10…+15 даража бўлади.