Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди

Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди

2025 йилги «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – DV» дастури иштирокчиларини саралаш вақти аниқ бўлди.

 

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабарига кўра, 2024 йилнинг 4 Май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан эътиборан, dvprogram.state.gov сайтида тасдиқлов рақамингизни киритган ҳолда,аризангиз мақомини текширишингиз мумкин бўлади.

 

Бу, аризангиз танлаб олингани ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўлидир.

 

Эслатиб ўтамиз, маълумотларни киритиш босқичи 2023 йил 4 октябрдан 7 ноябргача давом этганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: