Март ойида Ер юзасида ҳарорат меъёрдан кўтарилган

Март ойида Ер юзасида ҳарорат меъёрдан кўтарилган

2024 йил март ойида Ер юзасида ҳарорат меъёрдан кўтарилган. Иқлимшунослар умид билдиришича, ушбу кескин ҳолат ёзда барқарорлашади.

Глобал исиш – Ерда ўртача ҳарорат кўтарилиши билан боғлиқ. Ушбу салбий ҳолат, асосан, инсон фаолияти сабаб юзага чиқмоқда. Глобал исиш XIX аср охирида бошланган ва ҳозир ҳам давом этяпти. Агар жараён тўхтамаса, сайёрамиз оғир оқибатни бошидан кечиришига тўғри келади. Натижада соҳил бўйи шаҳарларининг бир қисми сув остида қолади, очарчилик кучаяди, ҳаётий муҳим захира учун кураш бошланади.

Шу сабабли иқлим исишига қарши кураш юз йилликнинг асосий муаммосига айланади, дейди олимлар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: