Шаҳрисабздаги қишлоққа бўри оралади: саккизта хонадоннинг 19 бош қўйи бўғизланган (видео)

Шаҳрисабздаги қишлоққа бўри оралади: саккизта хонадоннинг 19 бош қўйи бўғизланган (видео)

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги қишлоққа бўри оралади. Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган Машраб Эсоновнинг айтишича, йиртқич Саксонкапа қишлоғидаги аҳоли ҳовлиларига қадар кириб борган.

“Кеча онам ҳовлига чиқса, уйимиз ёнига бўри келиб турган экан. Тошни олиб, отишга урингач, қочиб кетган”, — дейди суҳбатдош.

Унинг билдиришича, қишлоққа бўри оралаганига бир ой бўлган.

“Шу пайтга қадар ҳеч кимга, ҳеч қайси ташкилотга мурожаат қилинмаган. Улар ҳам келишмади. Аммо профилактика инспектори бундан хабардор бўлган. Боиси қишлоғимизнинг Telegram канали бор-да. Шу каналда барча маълумотлар чиқарди”, — дейди Машраб Эсонов.

Аҳолининг маълумот беришича, бўрилар шу пайтга қадар 8 та хонадоннинг 19 бош қўйини бўғизлаган, 7 та куркасини ейишга уринган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: