Грузия парламенти хорижий агентлар тўғрисидаги қонунни иккинчи ўқишда маъқуллади
1 май куни Грузия парламенти хорижий агентлар ҳақидаги қонунни иккинчи ўқишда маъқуллади. 83 депутат ушбу қонун лойиҳасини ёқлаб, 35 нафари қарши овоз берди, деб хабар беради «ТАСС».
Овоз беришдан кейин Бош вазир Ираклий Кобахидзе матбуот анжуманида учинчи ўқиш икки ҳафтадан сўнг бўлиб ўтишини айтди. Грузия президенти Саломе Зурабишвили аллақачон бу қонунга вето қўйиши ҳақида огоҳлантирганлиги сабабли, яна тўрт ҳафта ичида парламент президент ветосини бекор қилиш масаласини кўриб чиқади.
Қонунга кўра, агар хорижий маблағ 20% ёки ундан кўп бўлса, ташкилотлар ва фуқаролар гуруҳларини хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтказишни талаб қилади. Европа Иттифоқи бу қонунни Европа қадриятларига мос келмайдиган деб атади. Танқидчилар уни репрессия қуролига айланган россиялик ҳамкасби билан солиштиришади.