Хитойда газга бўлган талабнинг пасайиши Европани сақлаб қолди – FT
Европа Россиядан энергия етказиб беришнинг кескин қисқариши оқибатида юзага келган энергетика инқирозидан бир қанча омиллар, жумладан, Хитойда газга бўлган талабнинг пасайиши туфайли омон қола олди, деб ёзади Financial Times.
2022 йил февралида Украинада кенг кўламли уруш бошланган вақтда Хитой карантин чоралари ва коронавирус туфайли таназзулга юз тутган оқибатларни ҳали енгиб ўтолмаган эди. Натижада мамлакатга суюлтирилган газ импорти ўтган йилларга нисбатан 20 фоизга кам бўлди.
ЕИга инқироздан нисбатан оғриқсиз омон қолишга имкон берган бошқа омиллар иссиқ қиш, шамол ва қуёш энергияси улушини умумий истеъмолнинг 27 фоизигача ошириш, сузувчи регазификация қурилмаларини ишга тушириш ва тўғри сиёсий қарорлар бўлди.
Аммо муаммо ҳали тўлиқ ҳал этилмаган, инқироз яна қайтиши мумкин.