Coca Cola ва PepsiCo энг кўп пластик ифлосланишни келтириб чиқарадиган брендлардир

Coca Cola ва PepsiCo энг кўп пластик ифлосланишни келтириб чиқарадиган брендлардир

Канадалик тадқиқотчилар дунёдаги энг кўп пластик ифлослантирувчи брендлар Coca Cola ва PepsiCo деган хулосага келишди.

Канададаги Далхоусие университети тадқиқотчилари дунёдаги энг кўп пластик ифлосланишни келтириб чиқарадиган брендларни кўриб чиқдилар.

Science Advances журналида чоп этилган тадқиқот 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда 84 та давлатдан пластик ифлосланиш аудити ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда тузилган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўрганилган чиқиндиларнинг деярли ярмида «қайси компания ишлаб чиқарилгани» номаълум бўлиб, Coca Cola ва PepsiCo мос равишда 11 ва 5 фоиз пластик ифлосланишига олиб келадиган глобал брендлар рўйхатига киритилган.

Пластик ифлосланишни келтириб чиқарадиган бу брендлардан кейин 3 фоиз билан Nestle ва Danone ва 2 фоиз билан Altria туради.

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.

Тадқиқотчи Тони Уокер: «Ушбу компаниялар дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ва дунёнинг ҳар бир давлатига кириш имконига эга», деди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: