Ҳаммаси ўйин! Бироз чалғибман!..

Ҳаммаси ўйин! Бироз чалғибман!..

Лола машмашаси, анави Жаҳонгир Отажоновнинг жинниларга хос қилиқлари ва сўнгида бугун жуда авжга чиққан Жўраевлар жанжали шунчаки ўйин… Шахмат ўйини… Керак эди. Қилинди. Фигуралар ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа қўйилаяпти. Бутун халқ ана шу тўрт-бешта отарчи билан овора, қайси даврага борманг, оғизларида шу гап. «Бечора тўғри айтаяпти. Ҳамма исботи бор экан. Мана кўрасизлар, фалончи бир уришда ҳаммасини ағдаради» ва ҳоказо…

Анави туя бор-у, ем, газмол, тилла, «қора мой»… ортмоқлаган туя уларнинг кўзларининг олдидан ўтиб кетаяпти. Лекин у кўринмаяпти.  Чунки отарчилар ёмон ярақларкан, кўзни қамаштираркан. Яхшилаб қора кўзойнак тақиб қарайсан, бир нима ўтиб кетаётгандай бўлади. «Анавини сен ҳам кўрдингми?» деб ёнингдагидан сўрасанг: «Қани? Нима у? Ни-ма? Ни-ма, сан-сан!» дейди. Кейин кўрсаткич бармоғини лаблари устига қўйиб: «Ўласан, жўгилар сени ўлдириб кетади», деб қўшиб қўяди. «Доим жўги, жўги деб калламни қотирасан, нимайди у жўги?» деб бир куни сўрадим. «Жўгининг иккита шохи бор, думи узун… Ёмон сассиқ», деб жавоб қилди у…

Дўстларингизга ҳам юборинг: