Мана шуни ўқийлик. Кони фойда! Бўлмаса, тегирмонни тошини ҳам елкамизга ортволамиз. Шунақа қилиш керак экан, деб!..

Мана шуни ўқийлик. Кони фойда! Бўлмаса, тегирмонни тошини ҳам елкамизга ортволамиз. Шунақа қилиш керак экан, деб!..

..Эшон бувалардан бирининг ҳовлисида ўтирган мухлис киши тоҳаратхонада муридлар ўртасида жанжал кучайганидан хавотирланиб борса, тоҳаратда оёғини эшон буванинг уйига қаратиб ювган муридга дашном беришаётган экан.
Бир масжиднинг қавмларидан баъзилари эшон бувалардан бирининг зиёфатга кираётиб, қўлини ювганида чилопчинга тушган сувни муридлари тақсимлаб олганини кўриб, ўзларига ҳам олибдилар ва «табаррук сув»дан шишачага солиб имомларига ҳам олиб келибдилар.
«Йўқдан кўра юпанчиқ» деб тасаввуфга эргашган муридлар эшон буваларнинг «эҳтиромларини жойига қўйиб», шунга ўхшаш ажойиботлар кашф қилиб юраверсинми?!
Ёки уларга эшон буваларни руҳий тарбия устозлари сифатида ҳақийқий ҳурматлаш қандоқ бўлишини; аслида, қиблага юзланиб тоҳарат қилиш афзал эканини, оёқни ювиш ҳам тоҳаратнинг рукни бўлгани учун, эшон буванинг уйига қаратибгина эмас, қиблага қаратиб ҳам оёқни ювиш жоиз эканини, биров қўлини ювгандан қолган сув табаррук эмас, оби мустаъмал бўлишини ўргатамизми?! (Аслида, бинонинг ичида бўлса, бошқа бир иложи бўлмаса, эшон буванинг уйига қараб эмас, балки қиблага қараб ҳам оёқ ювиш тугул, тоҳарат ушатишга-да рухсат бор. )
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ
“Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан.
Дўстларингизга ҳам юборинг: